Айни дақиқаларда Энергетика вазирлиги ҳамда Глобал яшил ўсиш институти ҳамкорлигида “Ўзбекистон учун тоза водород” лойиҳасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда
2026-04-02 10:45:00 / Янгиликлар
#яшил_энергия

Анжуманда Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институти ҳамда қатор халқаро энергетика компаниялар масъуллари иштирок этмоқда.



