Аҳоли мурожаатларига тезкор ечим — устувор вазифа
2026-04-01 19:45:00 / Янгиликлар
#мурожаатлар

Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда аҳоли мурожаатларига тезкор ва самарали жавоб бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилган эди. Мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент ҳудудий филиали томонидан тизимли ишлар изчил амалга оширилмоқда.
Хусусан, Янгийўл шаҳрининг Боғбон маҳалласи аҳолисидан келиб тушган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганишлар натижасида истеъмолчиларнинг электр таъминотини яхшилашга қаратилган зарур чоралар кўрилди ҳамда ҳудуддаги мавжуд муаммолар қисқа муддатда бартараф этилди.
Аҳоли билан очиқ мулоқот қилиш, мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш ва уларнинг ижобий ечимини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
