Энергетика тизимида “Яшил макон”: Атмосфера мусаффолиги йўлида баҳор мавсумида 200 мингдан зиёд кўчат экилди
2026-04-01 13:10:00 / Янгиликлар
#яшил_макон

Энергетика вазирлиги ҳамда ёқилғи-энергетика тармоғидаги барча тизим ташкилотлари томонидан ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш ва атмосфера ҳавоси таркибини яхшилаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2026 йилнинг ўтган даври мобайнида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республикамизнинг барча ҳудудларида жами 205 578 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад — саноат корхоналари атрофида “яшил белбоғ”лар яратиш, ҳаво сифатини яхшилаш ва атроф-муҳит муҳофазасига муносиб ҳисса қўшишдан иборатдир.


