Талаба-қизлар ўртасида волейбол бўйича ўтказилган мусобақа ўз якунига етди ва ғолиблар аниқланди
2026-03-28 13:45:00 / Янгиликлар
#ёшлар_учрашуви #спорт

Қизғин ва муросасиз баҳсларга бой ўтган мусобақа натижаларига кўра:
🥇Биринчи ўринни «МEИ» институти Тошкент шаҳар филиали талабалари қўлга киритди.
🥈Иккинчи ўрин Тошкент давлат техника университети талабаларига насиб этди.
🥉Учинчи ўрин эса Менделеев номидаги кимо-технология университетининг Тошкент шаҳар филиали талаба-қизларига насиб қилди.
Ғолиб ва совриндорлар Энергетика вазирлигининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.


