2026 йилда электр станциялар ишлаб чиқарган электр энергияси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107 фоизга кўп
2026-03-18 13:45:00 / Янгиликлар
#электр_энергияси

Бугунги кунда юртимизда жами 148 та электр станция мавжуд – 25 797 МВт.
Шундан:
ИЭС/ИЭМлар – 17 551 МВт
ГЭСлар – 2 441 МВт
ҚФЭС – 3 930 МВт
ШЭС – 1652 МВт
Блокстанциялар – 223 МВт.
2026 йил бошидан бугунги кунгача барча электр станциялар томонидан 19,7 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 1 млрд 375 млн кВт·соат ёки 107 фоизга кўпни ташкил қилади.
