Самарқанд туманида 378 млн сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланиш ҳолати аниқланди
2026-03-18 09:45:00 / Янгиликлар

“Ҳудудгаз Самарқанд” ГТФ комплеанс назорат тузилмалари, газ таъминоти бўлими ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда Самарқанд туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларни олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.
Хусусан, туманнинг “Юқори Чордара” МФЙда ўтказилган хатлов вақтида фуқаро О. А. ўз хонадонида иссиқхона ташкил этиб, таъминот корхонаси билан шартнома тузмасдан, лойиҳа-техник ҳужжатларисиз ва ҳисоблагичсиз тармоққа уланган ҳолда “зангори ёқилғи”дан ноқонуний фойдаланаётгани аниқланди.
Ҳолат бўйича далолатнома тузилиб, 378 миллион 763 минг сўмлик табиий газ ҳажмлари қайта ҳисоб-китоб қилинди. Барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
