Ўзбекистон энергетика тизимида энергия сақлаш тизимлари ривожланмоқда
2026-03-17 16:15:00 / Янгиликлар
#яшил_энергия

2024 йилда илк бор Фарғона ва Андижон вилоятларида ҳар бирининг қуввати 150 МВтдан бўлган 2 та — жами 300 МВт қувватли энергия сақлаш тизими ишга туширилган эди.
2025 йилда юртимиз ҳудудларида умумий қуввати 1245 МВт бўлган 10 та энергия сақлаш тизими ишга туширилди.
2026 йилда яна жами қуввати 884 МВт бўлган 6 та энергия сақлаш тизими фойдаланишга топширилади.
2030 йилга бориб энергия сақлаш тизимлари қувватини 4,5 ГВтга етказиш режалаштирилган.
