Юртимизда умумий қуввати 2 441 МВтга тенг бўлган 100 дан ортиқ ГЭС бор
2026-03-17 13:35:00 / Янгиликлар
#яшил_энергия

2025 йилда ГЭСлар томонидан 6,5 млрд кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди.
2026 йил бошидан бугунги кунгача 1 млрд 90 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу режага нисбатан 63 млн кВт·соат ёки 106 фоизга кўп.
Гидроэнергетика соҳасида маҳаллийлаштириш: Бўстонлиқ туманида гидроагрегатлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “UzHydroPower” қўшма корхонаси ишга туширилди.
Ушбу корхонада қуввати 1 кВтдан 40 МВтгача бўлган гидроагрегат ва зарурий эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилмоқда.
