Аҳоли истеъмолчилари 16–31 март кунлари яна қўшимча 50 куб метр табиий газга арзонлаштирилган нархда тўлайдилар
2026-03-16 12:25:00 / Янгиликлар

Аввал хабар бергинимиздек, республикамиз ҳудудларида март ойи бошида ҳаво ҳароратининг кескин совиганлигини инобатга олиб, табиий газ учун иситиш мавсумида белгиланган ойлик базавий меъёр 15 мартга қадар узайтирилган эди.
«Ўзгидромет» жорий йилнинг 16-20 март кунлари республикамиз ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундузи +22°С гача, кечаси +10°С бўлиши эълон қилинди.
Шу муносабат билан, бугун, 16 мартдан бошлаб 1 ноябрга қадар ҳар ой учун 100 куб метргача (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 1 октябргача) “базавий меъёр” амал қилади.
Март ойи учун муҳим эслатма: Бир ойлик 500 куб метр базавий меъёр ойнинг биринчи ярми учун (1-15 март кунлари) тенг улушларда (пропорционал) тақсимланганда 250 куб метрни ташкил этади. Бир ойлик 100 куб метр базавий меъёр ойнинг иккинчи ярми учун (16-31 март кунлари) тенг улусҳларда (пропорционал) тақсимланганда 50 куб метрни ташкил этади ва мана шу 50 куб метр газ учун ҳам аҳоли истеъмолчилари базавий меъёр доирасида, яъни 1800 сўмдан эмас, 1000 сўмдан тўлов амалга оширадилар.
Табиий газ истеъмолидаги барча ҳисоб-китоблар бўйича келиб тушаётган мурожаатларга «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва унинг ҳудудий филиаллари тушунтиришлар беради.
Эслатиб ўтамиз, Президентимизнинг қарорларига асосан, эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация берилади.
Жумладан, компенсация миқдори:
Электр энергияси учун — ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт·соатгача;
Табиий газ учун — қиш ойларида 250 куб метргача, бошқа ойларда 150 куб метргача баъзавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация берилади.
Илгари компенсациялар фақат қиш ойларида амал қилган бўлса, энди — йил давомида ҳар ойда берилмоқда.

