Энергетика вазирлигида фаолият юритаётган хотин-қизлар спорт мусобақаларида фаол иштирок этди
2026-03-14 16:10:00 / Янгиликлар
#спорт

Бугун, 14 март куни вазирлик ва идораларда фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида “Спорт — нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида спорт мусобақалари ўтказилди.
Ушбу мусобақаларда Энергетика вазирлигида фаолият юритаётган хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этиб, жисмоний фаоллик ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.




