Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш — бу фақат соҳа вазифаси эмас, балки барчамизнинг масъулиятимиз
2026-03-13 11:55:00 / Янгиликлар

Шу мақсадда энергиядан оқилона фойдаланиш, самарадорликни ошириш ва тежамкорлик маданиятини аҳоли ҳамда корхоналар ҳаётига кенг жорий этиш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
Бу борада иқтисодиёт тармоқлари, саноат корхоналари ҳамда ижтимоий соҳада энергия тежамкор технологияларни жорий этиш орқали салмоқли натижаларга эришилмоқда.
Хусусан:
2025 йилда энергия тежамкорлик ва самарадорлик чоралари натижасида:
2,7 млрд кВт⋅соат электр энергияси,
2 млрд куб метр табиий газ тежалди.
Шу билан бирга, 2026 йилда соҳа ва тармоқларда энергия ресурсларидан самарали фойдаланишни янада кенгайтириш мақсадида:
4,3 млрд кВт⋅соат электр энергияси,
2,8 млрд куб метр табиий газни тежаш режалаштирилган.
Бу чора-тадбирлар энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари самарадорлигини ошириш ҳамда мамлакатимиз энергетика тизимининг барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
