Энергетика вазирининг ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлажак энергетиклар билан бўлиб ўтди
2026-03-12 21:00:00 / Янгиликлар

Учрашувда энергетика йўналишидаги олий таълим муассасасида таҳсил олаётган 100 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этди.
Мазкур тадбир Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни вазирлик ва идораларда “Ёшлар куни”ни ўтказиш амалиёти доирасида ташкил этилди.
Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот давомида талабалар соҳадаги ислоҳотлар, ўзларининг касбий ривожланиши, инновацияларни жорий этиш ҳамда таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Энергетика вазири ёшларнинг саволларига батафсил жавоб бериб, улар билан эркин суҳбатлашди. Шунингдек, талабалар томонидан илгари сурилган ташаббусларни атрофлича кўриб чиқиш ҳамда уларни амалиётга жорий этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берди.
Тадбир якунида бўлажак энергетикларнинг ташаббускорлиги ва билим салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг сифатли амалиёт ўташлари ва келгусида тизимда муносиб ўрин топишлари учун зарур шароитларни яратиш вазирлик фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.








