Азиз ва муҳтарама опа-сингиллар!
2026-03-08 08:00:00 / Янгиликлар

Давлатимиз раҳбари айтганларидек, “Инсон ҳаётини, жамият тараққиётини хотин-қизларсиз, уларнинг эзгу фазилатларисиз тасаввур этиб бўлмайди”.
Ёқилғи-энергетика соҳасида астойдил меҳнат қилиб, юртимиз энергия хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшаётган барча опа-сингилларимиз ҳақиқатан юксак эътирофга лойиқ.
Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз ва ташаббускорлигингиз соҳамиз ривожида муҳим аҳамиятга эга.
Фурсатдан фойдаланиб, ҳар бир кунингиз яқинларингиз меҳр-муҳаббати ҳамда ҳамкасбларингиз эътибори билан гўзал, мазмунли ва файзли ўтсин. Барча опа-сингилларимизга мустаҳкам соғлик, бахт ва оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз опа-сингиллар!
Ҳурмат билан,
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов
