Юртимизда электр энергияси бўйича жами генерация қувватлари 25,8 минг МВтга етди
2026-02-26 10:00:00 / Янгиликлар
#янги_қувватлар

Шундан қуёш, шамол ва гидроэнергетика 8 минг МВтни, яъни умумий ҳажмнинг 31 фоизини ташкил этмоқда.
2026 йилда электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмини 90 миллиард кВт•соатга етказиш режалаштирилган бўлиб, бу 2020 йилга нисбатан 40 фоиз ўсиш демакдир.
Жорий йилда иқтисодий ўсиш ҳамда тармоқларда ишлаб чиқариш ҳажмларининг ошиши ҳисобига электр истеъмоли яна 1 млрд кВт•соатга ортиши кутилмоқда.

