Автобензин ва газ шохобчаларда нақдсиз ҳисоб-китобларни кенг жорий этиш ва тўлов тизимларининг узлуксиз ишлатилиши юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда
2026-02-25 10:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 декабрдаги “Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-246-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятида профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур чора-тадбирлар доирасида «Ўзэнергоинспекция» Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси ҳамда солиқ органлари ходимлари ҳамкорлигида вилоятдаги автотранспорт воситаларига ёқилғи қуйиш ҳамда газ тўлдириш шохобчаларида профилактик ўрганишлар олиб борилмоқда.
Ўрганишлар жараёнида шохобчаларда нақдсиз ҳисоб-китобларни кенг жорий этиш, тўлов тизимларининг узлуксиз ишлатилиши ҳамда ҳисоб-китобларнинг қонуний юритилиши ҳолатлари алоҳида назорат қилинмоқда.
Мазкур профилактик тадбирлар яширин иқтисодиёт улушини қисқартиришга хизмат қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2026 йил 1 апрелдан ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади.
