Энергетиклар Қўшработ туманида шамол ва сел таъсирида зарар етган устунлар ўрнига бетон таянчларни ўрнатишмоқда
2026-02-10 17:00:00 / Янгиликлар
#жараён

Самарқанд вилоятининг Қўшработ туманида кучли шамол ва сел оқибатида зарар кўрган электр узатиш устунларини тиклаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.
Айни пайтда энергетиклар томонидан эски ва шикастланган устунлар ўрнига мустаҳкам, янги бетон таянчларни ўрнатиш ишлари амалга ошириляпти.
Тиклаш ишларига қарийб 20 та махсус техника, 17 та бригада ҳамда 90 га яқин малакали муҳандис ва ходимлардан иборат гуруҳ жалб этилган.
Энергетиклар электр таъминотини қисқа муддатда барқарорлаштириш мақсадида белгиланган режа асосида иш олиб бормоқда.


