2025 йилда ёқилғи-энергетика соҳасида амалга оширилган ишлар
2026-01-05 09:00:00 / Янгиликлар
#сарҳисоб
Электр энергиясини ишлаб чиқариш:
2024 йил амалда – 81,5 млрд кВт⋅соат, 2025 йил амалда – 86,7 млрд кВт⋅соат. Ўсиш суръати 6%
Шундан “яшил” энергия ишлаб чиқариш:
Қуёш, шамол ва ГЭСлар орқали 16,8 млрд кВт⋅соат. Ўсиш 2024 йилга нисбатан 29%.
Қуёш ва шамол – 10,5 млрд кВт⋅соат. Ўсиш 2024 йилга нисбатан 2,1 баробар кўп.
Натижада 3,2 млрд куб метр табиий газ тежаш имконияти яратилиб, 4,7 млн тонна зарарли ташланмалар олди олинди.
Қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар:
Президент фармон ва қарорлари 33 та
Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари 63 та
Халқаро ҳамкор давлатлар:
Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Туркия, Франция, Хитой, Германия, Нидерландия, Қатар, Япония, АҚШ, Финляндия, Корея, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбайжон, Афғонистон
Халқаро ҳамкорлар билан учрашувлар: 120 дан ортиқ.
Хорижий инвестицияларни ўзлаштириш: 2025 йилда ёқилғи-энергетика комплекци соҳасида жами – 11 млрд доллар (республикадаги улуши – 25 фоиз).
1275 нафар янги иш ўрни яратилди.
Бугунги кунда жами 148 та электр станция мавжуд — 25 797 МВт. Шундан,
ИЭС/ИЭМлар – 17 551 МВт
ГЭСлар – 2 441 МВт
ҚФЭС – 3 930 МВт
ШЭС – 1652 МВт
Блокстанциялар – 223 МВт
2025 йилда ишга тушган генератсия қувватлари: 4 647 МВт, 42 та лойиҳа:
Қуёш – 1 413 МВт, жами 5 та
Шамол – 752 МВт, жами 4 та
Батарея – 1 245 МВт, жами 10 та
ИЭС – 1 065 МВт, жами 1 та
ГЭС – 168 МВт, жами 5 та
Когенерация – 102 МВт, жами 2 та
Ишга тушган тақсимлаш тармоқлари:
Подстанциялар – 1 614 МВА, жами 11 та,
Тармоқлар – 420 км.
Қурилиши бошланган лойиҳалар: 3 508 МВт, 21 та лойиҳа:
Қуёш – 475 МВт, жами 4 та,
Шамол – 2 300 МВт, жами 2 та,
Батарея – 675 МВт, 5 та,
Когенерация – 58 МВт, жами 2 та,
Подстанциялар – 160 МВА, жами 2 та,
Тармоқлар – 2050 км,
Газ тармоғи – 285 км.
Маҳаллийлаштириш. Ишга тушган заводлар:
Йилига 155 та гидроагрегат ишлаб чиқариш заводи, 40 МВтгача (Бўстонлиқ тумани),
Йилига 15 мингта трансформатор ишлаб чиқариш заводи, 2 МВАгача (Ангрен шаҳри).
Илк миллий ГЭС: Уйчи туманида 38 МВт қувватли ГЭС тўлиқ маҳаллий маҳсулотлардан фойдаланган ҳолда ишга туширилди.
Электр энергиясини етказиб бериш:
2024 йил амалда – 67,5 млрд кВт⋅соат, 2025 йил амалда – 71 млрд кВт⋅соат. Ўсиш 14%
Электр энергияси истеъмолчилари сони: жами 8 735 503 та.
Аҳоли: январь – 7 961 094 та, декабр – 8 215 795 та. Ўсиш 3,2%,
Юридик: январь – 483 729 та, декабр – 519 708 та. Ўсиш 7,4%.
Ишга тушган кичик қувватли қуёш панеллари: жами 2 ГВт.
Қуёш панеллари: жами ўрнатилган қувват 2000 МВт, шундан 2025 йилда – 1025 МВт,
Гелиоколлектор: жами ўрнатилган қувват – 4 миллион 943 минг литр, шундан 2025 йилда – 1,74 млн литр.
Қуёш панел ўрнатган аҳолига 201,7 млрд сўм, тадбиркорлик субъектларига 121,2 млрд сўм субсидия берилди (январь-ноябрь)
Мукаммал таъмирланган тармоқлар:
Магистрал тармоқлар – 787 км,
Тақсимловчи тармоқлар – 29,5 минг км,
Магистрал подстанциядаги трансформатор – 9 та,
Трансформатор пункти – 10 270 та.
Модернизация ва реконструкция қилинди:
Электр узатиш тармоқлари – 8,6 минг км,
Трансформатор пункти – 2,3 минг та,
Подстанциялар – 28 та,
Натижа: 954 та маҳалладаги 800 мингдан ортиқ хонадонларнинг электр таъминоти яхшиланди.
Энергия тежамкорлик:
Электр энергияси – 2,7 млрд кВт⋅соат,
Табиий газ – 2 млрд куб метр тежалди.
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йилда 2,5 миллиондан ортиқ мевали ва манзарали кўчатлари экилди.
