«Ўзэнергосотиш» АЖ ва Ипотекабанк ўртасида Бош келишув имзоланди
2025-12-13 18:20:00 / Янгиликлар
#ҳамкорлик

«Ўзэнергосотиш» АЖ ва Ипотекабанк Ўзбекистон энергетика тизимини модернизация қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 31,5 млн АҚШ доллари миқдорида банк кафолатини тақдим этиш бўйича Бош келишувни имзолади.
Ушбу келишув мамлакатимиз иқтисодиётининг икки муҳим иштирокчиси ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди.
Ипотекабанк томонидан тақдим этилган банк кафолати Ўзбекистон энергетика соҳасининг самарадорлиги ва барқарорлигини оширишга хизмат қилади ҳамда халқаро тажриба ва илғор технологиялардан фойдаланишга имкон яратади.


