“...17:00 дан бошлаб свет ўчишни бошлайди” мазмунидаги хабарлар ёлғон
2025-12-10 14:30:00 / Янгиликлар
#расмий_хабар

Ижтимоий тармоқларда “ЎЗБEКИСТОН БЎЙЛАБ КЎПЛАБ ЖОЙЛАРДА СОАТ 17:00 дан 21:00 гача свет ўчади” сарлавҳали хабарлар тарқатилмоқда.
Ушбу хабарлар мутлақо нотўғри мазмунда бўлиб, ижтимоий тармоқ эгалари томонидан одамларни ўзига жалб қилиш мақсадида шу тартибда ёзилган.
Зарурият туғилганда, айрим ҳудудларнинг электр таъминотида қисқа муддатли узилиш кузатилиши мумкинлиги ҳақида расмий хабар берилишини маълум қилганмиз.
Шу ўринда ижтимоий тармоқ эгаларидан тасдиқланмаган ва нотўғри бўлган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз. Бу бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик мавжуд эканлигини эслатиб ўтамиз.
