Ёшлар масалалари бўйича очиқ мулоқот: Энергетика вазирлиги тизимидаги ишлар муҳокама қилинди
2025-12-09 17:35:00 / Янгиликлар
#ёшлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти ташаббуси билан вазирлик ва идораларнинг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Энергетика вазирлиги тизимида ёшларга яратилаётган шароитлар, ёшлар сиёсатини амалда қўллаб-қувватлаш борасидаги устувор йўналишлар, шунингдек, оталиққа олинган ёшлар билан ишлашга қаратилган янги ташаббуслар ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Йиғилишда ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ривожланишини таъминлаш ҳамда тизимдаги ёшлар фаоллигини оширишга оид таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.


