Иссиқхона хўжаликлари билан табиий газ етказиб бериш бўйича шартномалар тузилмоқда
2025-11-26 11:10:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24 ноябрдаги “Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–229-сон фармонига мувофиқ, Тошкент шаҳри ва унга туташ ҳудудлардаги иссиқхона хўжалиги объектларини табиий газ билан таъминлаш бўйича шартномалар тузишни ташкил этиш белгиланган.
Шу асосда «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан иссиқхона хўжаликлари билан уч томонлама шартномаларни расмийлаштириш жараёнлари изчил олиб борилмоқда.
Ҳозирда табиий газ тармоғига уланган барча иссиқхоналарга “зангори ёқилғи” узлуксиз ва белгиланган меъёрларда етказиб берилмоқда.
