Қозоғистондаги ўзбек драма театри ҳақида
2024-02-26 17:00:00 / Янгиликлар

Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилоятида 2003 йил асос солинган ўзбек драма театри бугун қўшни республикада истиқомат қилаётган ўзбеклар маънавий-маърифий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Театр жамоаси ўзбек халқи маданияти ва миллий урф-одатларини кенг тарғиб қилмоқда.
"20 йилдан буён репертуарларимизда 90га яқин спектакллар ўйналган бўлиб, ҳозирги кунда репертуарда 13 та спектакллар ўйналмоқда", - дейди Чимкент шаҳридаги ўзбек драма театри директори, Қозоғистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Рустамхон Саидхўжаев.
Қуйидаги ҳақола орқали видеони кўришингиз мумкин: https://t.me/madaniyatvazirligi/32731

