Туркияда “Осмон тўла юлдузлар” китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда
2024-02-26 12:30:00 / Янгиликлар

Айни дақиқаларда Туркиянинг Анқара Ҳожи Байрам Вали университетида Ўзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом таваллудининг 120 йиллиги муносабати билан турк тилида чоп этилган “Осмон тўла юлдузлар” китобининг тақдимоти бўлиб ўтмоқда.
Тадбир Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ), Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси, Анқара Ҳожи Байрам Вали университети ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда ТУРКСОЙ Бош котиби Султан Раев, Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг маслаҳатчиси Шавкат Ортиқов, Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Алишер Агзамхўжаев, Ғафур Ғуломнинг қизи Олмос Аҳмедова, филология фанлари доктори, профессор Баҳодир Каримов, шунингдек, адабиётшунос олимлар, шоир ва ёзувчилар, адабиёт мухлислари иштирок этмоқда.
Тадбир ҳақида яқин соатларда батафсилроқ маълумот тақдим этамиз.