Ўзбекистон бой маданий мероси ЮНЕСКОда тақдим этилди
2024-02-23 17:30:00 / Янгиликлар

21 февраль куни бутун дунёда Халқаро она тили куни кенг нишонланади. Бу йил ҳам ЮНЕСКО Бош қароргоҳида ушбу кунга бағишланган қатор тадбирлар ташкил этилди.
Бангладеш, Хитой, Малайзия, Индонезия, Корея Республикаси, Озарбайжон, Россия, Украина, Руминия, Шри Ланка, Сербия, Гватемала, Покистон, Филиппин, Гана ва Танзания иштирокида ўтган тадбирларга Ўзбекистон ҳам ҳаммуаллифлик қилди.
Миллий тиллар кўргазмасида Ўзбекистон томонидан Ўзбек тили имло луғати, мамлакатимиз вилоят, шаҳар ва буюк алломалари ҳақида қатор она тилида чоп этилган китоблар, инглиз тилига таржима қилинган таниқли ўзбек ёзувчилари асарлари, ҳамда мамлакатимиз бой маданий меросини тарғиб қилувчи турли атрибутикалар тақдимоти ўтказилди.
Ўзбек тили асосчиси буюк адиб Алишер Навоийга бағишланган миниатюра асосида ишланган йирик деворий расм иштирокчиларда илиқ таассуротлар қолдирди.
Тадбир иштирокчиларига ўзбек тили тарихи ва унинг йирик намоёндалари, бетакрор маданий меросимиз, ҳамда охирги йилларда мамлакатимизда турли тилларни тарғиб қилиш, кўпмиллатли Ўзбекистонда бағрикенглик, тинчлик ва тотувликни таъминлаш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ёритилди.
Шунингдек, ЮНЕСКО Бош анжуманининг 43-йиғилиши 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказалишига тайёргарлик қўриш ишлари алоҳида етказилди.
Маданий томошаларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги кўмагида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти доценти Мохичеҳра Шамуратованинг иштироки ишлаб чиқилди.
Миллий либосда чиққан мақом санъати устаси халқ мусиқа ва ғазаллари асосида куйланадиган “Йўл бўлсин”, “Мустаҳзод” ва бошқа қўшиқ дасталарини маромида ва юқори савияда ижро этилди. Мамлакатимиз вакили ижроси томошабинлар томонидан жуда ижобий ва олқишлар билан кутиб олинди.