Композитор Фарҳод Назаров билан ижодий учрашув бўлиб ўтди
2024-02-20 19:00:00 / Янгиликлар

Хабарингиз бор 19-24-феврал кунлари республика бўйича Фортепиано ҳафталиги эълон қилинган эди.
Сурхондарёнинг Термиз ихтисослаштирилган санъат мактабида республика ва халқаро танловлар ғолиби Ўзбекистон композиторлар ва бастакорлар уюшмаси аъзоси, ёш ижодкор композитор Фарҳод Назаров билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Фарҳод Назаров ўзи ёзган асарларидан бири “Амударё” асарини ижро этиб берди.
Ташкил этилган ижодий учрашувда ўқувчи-ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоблар олишди, шунингдек, дурдона асарлар ўқувчилар томонидан моҳирона ижро этиб берилди.
Бизни кузатишда давом этинг, фан ҳафталиги тафсилотларини кузатиб боринг.




