“Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий филмининг илк тизери эълон қилинди
2024-02-18 09:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳамда Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги ҳамкорлигида “ЭЗГУ ФИЛМ” киностудияси томонидан суратга олинган “Баҳодир Ялангтўш” тарихий-бадиий филмининг илк тизери эълон қилинди.
Филмда ХВИИ асрда яшаб ўтган Самарқанд амири, буюк саркарда, Регистон майдони бунёдкори Баҳодир Ялангтўш ҳаёт фаолияти акс эттирилади. Филм тез кунларда томошабинлар эътиборига ҳавола қилинади.
Филм ижодкорлари:
Ссенарий муаллифлари: Ҳасан Тошхўжаев, Жаҳонгир Аҳмедов
Постановкачи режиссёр: Жаҳонгир Аҳмедов
Постановкачи операторлар: Иван Соломатин, Иззатилла Лутфуллаев
Постановкачи рассом: Баҳриддин Шамсуддинов
Супервисор ВФХ: Лазизхон Ғаниев
Бастакор: Дониёр Агзамов
Либослар бўйича рассом: Зуҳра Ғаниева
Продюсер: Зафар Юлдашев
Бош ролларда:
Ҳабибулло Низомов
Беҳзод Муҳаммадкаримов
Тоҳир Саидов
Элбек Файзиев
Боир Холмирзаев
Матёқуб Матчонов
Даулет Абдйгапаров
Арина Исакова
Озод Қайимов
Нозим Жумаев
Шахризода Дилмурод қизи
Илҳом Содиқов
