Диққат эълон!!!
2024-02-15 18:30:00 / Янгиликлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ МАДАНИЯТШУНОСЛИК ВА НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ “ЎЗБЕКИСТОНДА НОМОДДИЙ МАДАНИЙ МЕРОС МУҲОФАЗАСИ ВА ТАРҒИБОТИ” мавзуидаги илмий-амалий конференция ахборот хати
Маданиятшунослик ва номоддий маданий мерос илмий-тадқиқот институти Маданият вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда номоддий маданий мерос муҳофазаси ва тарғиботи” мавзуида илмий-амалий конференция ўтказади.
Конференция номоддий маданий мерос муҳофазаси ва тарғиботига оид назарий ва амалий масалалар муҳокамасига бағишланади. Хусусан:
- Номоддий маданий мерос соҳасидаги тушунча ва атамалар;
- Номоддий маданий мерос турлари ва таснифоти;
- Ўзбекистонда номоддий маданий мерос соҳасидаги давлат сиёсати;
- Ўзбекистонда номоддий маданий мероснинг ҳуқуқий ҳолати;
- Ўзбекистонда объектларни номоддий маданий меросга киритиш мезонлари, тизим ва шакллари;
- Ўзбекистонда номоддий маданий меросни сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимлари;
- ЮНЕСКОнинг маданий стратегиясидаги номоддий маданий мерос;
- Фольклор ва халқ оғзаки ижодиёти номоддий маданий мерос объектлари сифатида;
- Этномаданий мерос;
- Топонимия номоддий маданий мерос объекти сифатида;
- Ошпазлик мероси;
- Урфий технологиялар ва бадиий халқ ҳунармандчилиги номоддий маданий мерос объектлари сифатида;
- Номоддий маданий меросни музейлаштириш: тақдимот шакллари ва тизимлари.
Конференция ўтказилиш жойи: Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейи.
Конференция ишчи тиллари: ўзбек, қорақалпоқ, рус ва инглиз.
Мақолалар 8 бетгача ҳажмда, уч тилдаги аннотацияси, камида 5та >5 Мб ҳажмли фотоиллюстрациялари билан электрон форматда @intangibleUz Телеграм манзилига жўнатилиши лозим. Иқтибослар ва ҳаволалар мақоланинг охирида келтирилади
Муаллифнинг қисқача ижодий таржимаи ҳоли (илмий изланишлар доираси, амалга оширган ишлари, илмий даражаси ва унвони, иш жойининг тўлиқ номи, контактлари, электрон манзили; <100 сўз) электрон фотосурати (>5 Мб файл шаклида) билан бирга илова қилинади.
Таҳрирсиз илмий мақолалар конференция материаллари тўпламига киритилмайди.
Тақдим этиш муддати 2024 йилнинг 1 мартигача. Кечиктирилган ва талабга жавоб бермайдиган мақолалар қабул қилинмайди.
Мурожаат учун:
+998 33 970 05 05 – Исломбек Уринов, Телеграм: @intangibleUz
