«Она меҳри» спектаклига марҳамат!
2024-02-10 20:50:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида 11 февраль, якшанба куни соат 12:00да «Она меҳри» спектакли намойиш этилади. Сценарий муаллифи Эсон Ўринов, постановкачи режиссёр Малика Искандарова, рассом Евгения Бисерова, мусиқа танловчи Баҳодир Зокиров.
Спектаклда она қалбининг меҳрга тўла хилқати, инсоний туйғуларнинг ўзига хос талқинлари кўрсатилади. Ролларни Йўлдош Эрмаров, Шоҳида Усмонова, Искандар Элмуродов, Дилнавоз Исматуллаева, Дилнавоз Аҳмедова ижро этишади.
