МУРОЖААТЛАР ТИНГЛАНИБ, МАСАЛАЛАР ЕЧИМИ БЕЛГИЛАНДИ
2026-09-28 17:30:00 / Янгиликлар

Дўстлик тумани ҳокими, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Шавкат Дарвишев томонидан фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан билдирилган мурожаатлар, таклиф ва муаммолар диққат билан тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъул раҳбарларга тегишли топшириқлар берилди. Айрим масалалар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар ижроси назоратга олинди.
Мурожаатлар билан ишлашда ҳар бир фуқаронинг муаммосига алоҳида эътибор қаратиш, уларни қонуний ва амалий жиҳатдан ҳал этиш ҳамда аҳоли розилигини таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланди.
