ДЎСТЛИК ТУМАН ПРОКУРОРИ САМАНДАР РАЗЗОКОВНИНГ МУРОЖААТНОМАСИ
2026-09-07 17:30:00 / Янгиликлар

Азиз Дўстлик туманимиз аҳолиси ҳамда ёшлар !
Мамлакатимизда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда жиноят
ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда илм-фан ютуқларини жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти ва юксалиш даражаси аҳоли осойишталиги ва хавфсиз ҳаётини ҳамда жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаш самарадорлиги билан баҳоланади.
Шу боис, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев тараққиётимиз янги босқичининг илк кунлариданоқ суд - ҳуқуқ, жумладан, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича қатор ташаббусларни ўзлари илгари сурдилар.
Энг асосийси, бугунги кунда ҳар бир соҳада ҳуқуқбузарликлар оқибати билан курашиш эмас, балки уларнинг барвақт олдини олиш зарурлиги ҳақидаги муҳим ҳаётий тамойил илгари сурилмоқда ҳамда шу бўйича туманимизда маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси, хотин - қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, солиқ инспектори ҳамда инсон ижтимоий ҳимоя маркази ходимларидан иборат бўлган “маҳалла еттилиги”нинг маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил шахслар билан ишлаш борасида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, амалга оширилган ишлар ва кўрилган чоралар натижасида туманимизда жорий йилнинг ўтган 8 ой давомида оилавий зўравонлик
100 фоиз, ўлим билан боғлиқ бўлмаган ЙТҲ 75 фоизга камайишига эришилди.
Шунингдек, ўтган давр мобайнида туманда олдини олиш билан боғлиқ жиноятлар 25 фоиз (20-25)га кўпайган.
Бироқ, яратиб берилган имкониятларга қарамасдан айрим шахслар ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш, фуқароларни алдаш ва бошқа воситалар орқали уларнинг мол - мулкини эгаллашга уринишмоқда.
Айниқса, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда фуқароларга ҳар хир турдаги таъсир ўтказиш (пул кўпайтириш, ўйинлардаги ютуқ, мерос, кибер ҳужум, кредит, жарима, судга чақирув, АПК файллар ва бошқа ҳолатлар) орқали ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини эгаллаш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.
Ўтган даврда, туманимизда сўнгги вақтларда авж олаётган кибержиноят (0-89)лар саломиғи ҳамда ундан жабрланганлар сони ортиб бормоқда.
Бундан ташқари, айрим фуқароларимизнинг бепарволиги оқибатида ўзларига тегишли мол – мулклар, техника воситалари, чорва моллари ёки уй атрофларини қаровсиз қолдиргани, бепарволиги оқибатида ўғрилик жиноятлари содир этилишига имконият яратиб бераётгани ҳам айни ҳақиқат.
Муҳтарам Юртбошимиз томонидан оилавий қадриятларни яхшилаш, қўни-қўшни, аҳоли ўртасида ўзаро иноқликни кучайтириш борасида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Ушбу ишларнинг самараси ўлароқ ўтган даврда туманимизда оғир, ўртача оғир ва енгил тан жароҳати етказиш жиноятлари қайд этилмади.
Шунингдек, йўлларда автомашиналар сони кундан - кунга ортиб, ҳайдовчиларнинг масъулиятини оширмоқда.
Бироқ, айрим ҳайдовчилар йўл белгилари, йўл қоидаларига риоя этмасдан ўзбошимчалик билан тезликни оширгани ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ фуқароларга автомашинани бошқаришга ноқонуний рухсат бергани натижасида, 7 та ўлим билан боғлиқ бўлган йўл - транспорт ҳодисаси содир этилганлиги аянчли, албатта !
Ҳурматли юртдошлар !
Туманимизда масъул идоралар ва кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда қуйидаги янги тадбирларни амалга ошириш йўлга қўйилганини маълум қилмоқчиман.
Жумладан, жиноятларнинг олдини олиш, туманда криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш бўйича кучайтирилган иш тартиби жорий этилди.
Шу мақсадда, 2026 йилда ҳам маҳаллалардаги аҳоли гавжум жойлар ва кўчаларга юзни ва авторақамни таниб олувчи ҳамда видеокузатув камералари, ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Маҳаллалардаги кўп қаватли ва якка тартибдаги хонадонлар техник қўриқловга олиш, кўп қаватли уйларнинг кириш йўлаклари олдига ташвиш тугмалари ўрнатилди.
Доимий равишда муқаддам судланган, маъмурий назоратда турган
ва ажрим ёқасидаги шахсларнинг муаммолари ўрганилиши ҳамда уларнинг
ижтимоий-маиший муаммолари ижобий ҳал этилмоқда.
Натижада, мазкур тадбирлар кирминоген вазиятни назорат қилиш, содир этилган жиноятлар бўйича шахсларни тезкорлик билан излаб топиш ҳамда жиноятга жазо муқаррарлиги таъминлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.
Бундан ташқари, содир этилган жиноятларни ҳар куни тезкор таҳлил қилиб, манзилли тадбирларни белгилаш, кунлик сўров ва назорат тизими йўлга қўйилди.
Шу билан биргаликда, тергов сифати янада оширилади, бу жараёнларда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари поймол этилишига йўл қўйилмайди.
Қайси идорада бўлмасин, ҳар бир текширув ҳамда тергов иши прокуратуранинг кундалик ва қатъий назоратида бўлади.
Бундан буён коррупцияга қарши курашиш борасида барча давлат
ва нодавлат тузилмалари, ҳокимликлар, кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқамиз, жамиятнинг барча қатламлари салоҳиятини бирлаштириш йўлидан борамиз.
Жамиятда коррупцияга қарши муросасизлик муҳитини шаклланти-ришнинг барча чораларини кўрамиз.
Азиз туманимиз фуқаролари !
Албатта, туманимизда жиноятчилик ва коррурциянинг олдини олишда, умуман барча соҳаларда қонунийликни таъминлашда, энг аввало, маҳалла аҳли, ёшлар ва нуроний ташкилотлар фаолларига, турли меҳнат жамоаларидаги жонкуяр ва ватанпарвар инсонларга, уларнинг амалий ёрдами ва ҳамкорлигига таянамиз.
Агарда ҳар бир фуқаро туманимизни жиноятдан, коррупциядан ҳоли, тинч ва хавфсиз ўлкага айлантиришга ўз ҳиссасини қўшса, барчамиз бир тану бир жон бўлиб, биргаликда курашсак кўзланган мақсадга албатта эришамиз.
Қадрли туманимиз аҳолиси !
Жиноятчиликнинг олдини олишда ҳар биримиз хушёрликни оширишимиз, фирибгарлик қурбони бўлиб қолмаслик, шубҳали интернет иловаларига кирмаслик, нотаниш шахсларга ҳисоб рақамлар ва тасдиқлаш кодларини бермаслик, мол - мулкларни қаровсиз қолдирмаслик лозимлиги ҳақида яна бир бор огоҳлантириб ўтмоқчиман.
Қонунларга қатъий риоя этиш, ўзгалар ҳуқуқи, шаъни ва қадр қимматини, мол - мулки дахлсизлигини ҳурмат қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, жамиятда юриш - туриш қоидаларига риоя қилиш, ҳам қонуний, ҳам инсоний бурчимиз эканини ҳам доимо ёдда тутишимиз зарур.
Азиз юртдошлар, келинг, барчамиз шу йўлда муҳтарам Президентимизга елкадош бўлиб, қонун устувор, адолат ҳукмрон бўлган жамиятни биргаликда барпо этайлик !
Эътиборингиз учун раҳмат!
