ТУМАН ҲОКИМИ ВА ЎРИНБОСАРЛАРИНИНГ ҚАБУЛ КУНЛАРИ ЖАДВАЛИ ТАСДИҚЛАНДИ
2026-07-08 14:35:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 1-апрелдаги “Аҳоли билан мулоқот тизимини самарали ташкил қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-51-сон Фармонига мувофиқ, фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларни қийнаётган муаммоларни жойида ҳал этиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни янада кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти Дўстлик туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими ва унинг ўринбосарларининг фуқаролар қабули кунлари жадвали тасдиқланди.
Тасдиқланган жадвалга мувофиқ, туман ҳокими ҳамда унинг ўринбосарлари томонидан фуқаролар билан мунтазам равишда сайёр ва шахсий қабуллар ўтказилиб, мурожаатларда кўтарилган масалаларнинг қонуний ва адолатли ечимини таъминлаш чоралари кўрилади.
Ҳурматли фуқаролар!
Ўзингизни қийнаётган масалалар, таклиф ва ташаббусларингиз юзасидан белгиланган жадвал асосида қабулга мурожаат қилишингиз мумкин.
