Дўстлик тумани аҳолисига МУРОЖААТНОМА
2026-07-02 17:10:00 / Янгиликлар
Қадрли отахон ва онахонлар!
Азиз ёшлар!
Ҳурматли Дўстлик тумани аҳолиси!
Муҳтарам Президентимизнинг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича, шунингдек, Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бир қатор муҳим Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги криминоген вазият бўйича “профилактик-огоҳлантирувчи мурожаат” йўлламоқдаман.
Ушбу “профилактик-огоҳлантирувчи мурожаат”ни йўллашдан асосий мақсадимиз, туманимиз аҳолиси ва меҳмонларимизни криминоген вазиятдан огоҳ қилган ҳолда, Сиз азизларни жиноятлардан жабрланиб қолиш эҳтимолингизни минимал даражага тушуришдан иборат.
Шу мақсадда, туманимизда жиноятларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, содир этилиш сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Азиз юртдошлар,
Охирги вақтларда ахборот техналогияларидан фойдаланиб содир этиладиган кибержиноятлар салмоғи ошиши кузатилмоқда.
Ушбу жиноятларнинг сабаб ва омиллари ўрганилганда, фуқароларимиз томонидан ишонувчанлик, ўз шахсий маълумотларини ижтимоий тармоқ ҳамда телефон қўнғироқлари орқали ўзига нотаниш шахсларга ошкор қилиши оқибатида жиноятчиларга қулай шароит яратиши ортидан келиб чиқмоқда.
Шу фурсатдан фойдаланиб, Сиз азизлардан, ижтимоий тармоқларда шубҳали ҳаволаларга кирмасликни, шахсий маълумотларингизни тақдим этмаслигингизни, шунингдек, ўз мол-мулкингизни асрашингизни, қаровсиз қолдирмасликни, уларни қўриқлаш тизимига улаш орқали хавфсиз муҳитни таъминлашингизни ҳамда доимо огоҳ бўлишингизни сўраб қоламан.
Бу билан ушбу турдаги жиноятлар содир этилишининг олди олинади.
Ҳурматли фуқаролар.
Биз биргаликда бу муаммони бартараф этишимиз мумкин. Агар биз фарзандларимизга ибрат кўрсата олсак, уларни эзгулик, ҳалоллик ва меҳнацеварлик руҳида тарбияласак, жиноятчилик каби иллатлардан сақлаб қолишимиз мумкин.
Жиноятларни олдини олишда ижтимоий муҳим қатлам, яъни, қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашдек масъулиятли вазифани адо этишда, барча жамият вакилларининг ҳамкорлиги, жуда муҳим.
Бироқ, яратиб берилган имкониятларга қарамасдан айрим шахслар ноқонуний йўллар билан бойлик орттириш, фуқароларни алдаш ва бошқа воситалар орқали уларнинг мол - мулкини эгаллашга уринишмоқда.
Айниқса, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда фуқароларга ҳар хир турдаги таъсир ўтказиш орқали ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини эгаллаш ҳолатлари кўплаб учрамоқда.
Ўтган даврда, туманимизда 58 та кибержиноятлар, шундан 22 та ўғрилик, 34 та фирибгарлик ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилгани бунинг яққол исботи.
Бундан ташқари, айрим фуқароларимизнинг жимиятда юруш-туруш қойдаларини менсинмаслиги, ота-оналаримиз фарзанд тарбиясига этиборсизлиги оқибатида 1 та безорилик ва 2 та енгил тан жароҳати етқазиш жиноятлари содир этилган.
Шунингдек, фуқароларимизнинг бепарволиги оқибатида ўзларига тегишли мол–мулклар, техника воситалари, чорва моллари ёки уй атрофларини қаровсиз қолдиргани натижасида 2 та ўғрилик жиноятлари қайд этилганидан кўришимиз мумкин.
Айни вақтда Муҳтарам юртбошимиз томонидан юртимиздаги ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш учун кенг кўламлий ишлар амалга оширилаётган бир пайтда, туманимизда 2 нафар ёшлар томонидан жиноят содир этилди.
Яна бир ачинарлий ҳолат, йўлларда автомашиналар сони кундан - кунга ортиб, ҳайдовчиларнинг масъулиятини оширмоқда.
Бироқ, айрим ҳайдовчилар йўл белгилари, йўл қоидаларига риоя этмасдан ўзбошимчалик билан тезликни оширгани ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ фуқароларга автомашинани бошқаришга ноқонуний рухсат бергани натижасида 2 та, ўлим билан боғлиқ йўл - транспорт ҳодисаси содир этилганлиги аянчли, албатта !
Азиз ватандошлар!
Албатта, туманимизда жиноятчилик ва коррурсиянинг олдини олишда, умуман барча соҳаларда қонунийликни таъминлашда, энг аввало, маҳалла аҳли, ёшлар ва нуроний ташкилотлар фаолларига, турли меҳнат жамоаларидаги жонкуяр ва ватанпарвар инсонларга, уларнинг амалий ёрдами ва ҳамкорлигига таянамиз.
Агарда ҳар бир фуқаро туманимизни жиноятдан, коррупсиядан ҳоли, тинч ва хавфсиз ўлкага айлантиришга ўз ҳиссасини қўшса барчамиз бир тану бир жон бўлиб биргаликда курашсак кўзланган мақсадга албатта эришамиз.
Қадрли туманимиз аҳолиси!
- Мол-мулкларингизни, чорва молларингизни, транспорт воситаларингизни айниқса тунги вақтларда қаровсиз қолдирманг.
-Телефонингизга келган Банк пластик карталарини кодларини ҳеч кимга айтманг ва карта кодларини махфийлигига амал қилинг.
-Фуқарорлар билан олди-берди муносабатларига киришганда нотариал ҳужжатларга таянинг, ишга ўқишга кирмоқчи бўлсангиз қонуний белгиланган тартибларга амал қилинг.
-Транспорт воситаларини бошқараётганда йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ амал қилинг ҳамда тезлик меъёрларига эътибор бериб спиртлик ичимлик истеъмол қилган ҳолда транспорт воситаларини бошқарманг.
-Ўз фаолиятингизни фақатгина расмий ҳужжатлар асосида олиб боринг ҳамда қалбаки ҳужжатларни ясаш ва фойдаланиш жиноят эканлигини унутманг.
Азиз юртдошлар, келинг, барчамиз шу йўлда муҳтарам Президентимизга елкадош бўлиб, қонун устувор, адолат ҳукмрон бўлган жамиятни биргаликда барпо этайлик!
Этиборингииз учун катта раҳмат!!!
Ғулом Маматқулов,
Дўстлик туман ИИБ бошлиғи.
