Коррупцияга қарши ички назорат кучайтирилмоқда
2026-04-27 15:10:00 / Янгиликлар

2026-йил 25-апрел куни Жиззах вилоят ҳокимлиги Коррупсияга қарши ички назорат тузилмаси томонидан Дўстлик тумани ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда ҳокимлик ходимлари иштирок этдилар.
Унда ҳокимлик ходимларни этика ва коррупцияга қарши курашиш соҳасида билим ва кўникмаларини ошириш бўйича ўқув семинар машғулотлари ўтказилиб, коррупцияга муросасизлик муносабатни шакллантириш, унга қарши курашиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш масалалари юзасидан фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Семинарда иштирокчиларга давлат органлари, жумладан маҳаллий ҳокимият органларида 2026-йилнинг 1-чорагида айрим мансабдор шахслар томонидан содир этилган жиноий хатти-ҳаракатлар, мансаб ваколатини суистеъмол қилиш билан боғлиқ салбий ҳолатлар ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, туман ҳокимлигида коррупсияга қарши курашиш бўйича белгиланган тартиб-таомиллар ва коррупсияга қарши курашиш бўйича қабул қилинган ички нотматив ҳужжатлар бажарилиши мониторинг ва назорат қилиш тартиби ўрганиш кўринишида амалга оширилиб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берилиб назоратга олимди.
Туман ҳокимлиги ходимларининг коррупсияга қарши тамойиллар ва талаблар тўғрисида хабардорлигини текшириш мақсадида ҳокимликни турли тузилмаларида ва лавозимларида ишловчи 9 нафар ходимлардан тест синовлари ўтказилди.
Тест синов натижалари ходимлар ўртасида таҳлил қилиниб, коррупцияга қарши курашиш талаблари ва тартиб тамойиллари тушинтирилиб,уларга риоя қилишдаги қуюнчиликлар муҳокама қилиниб кўникмалар берилди.
Вилоят ҳокимлиги Коррупцияга қарши ички назорат шуъбаси
