«MS BARER TEXTILE» МЧЖ
2025-03-13 14:30:00 / Ташкилотлар


Азалдан маълумки, қурол олиб юришга қодир ҳар бир эр киши жангчи бўлган ва жангларга доим кийиб юрадиган кийимида кирган; қурол-аслаҳа ва ҳимоя воситалари ўта содда ва турли-туман бўлган.
Бобокалонимиз Амир Темурнинг улкан империяси унинг буюк саркардалик истеъдоди ва улкан давлат арбобига хос тафаккури ила қурилган, интизомли ва юқори маҳорат билан тайёрланган қўшин ёрдамида бошқарилган. Амир Темур қўл остидаги қўшинларга ва уларнинг кийим-кечакларига алоҳида эътибор билан қараган. Жангчиларнинг кийим-кечаклари уларнинг унвон ва мартабаларидан келиб чиқиб белгиланган.
Ҳозирги кунда ҳарбий кийим-кечакларни қулай, пишиқ, иқлим шароитларига мос бўлишига ҳамда аскар ўз кийимига хизмат кўрсатишга кўп вақт сарфламаслигига эътибор берилмоқда.
Ҳарбий кийим-кечакнинг кўриниши қўшинларнинг турларга ажраб туришини билдириши зарур, ҳар бир ҳарбий хизматчи фақат ўзининг ҳарбий қисмига таалуқли эканлиги кўриниб туриши ўта муҳим; бу эса, ўз навбатида, ҳарбий қисм доирасида интизомни мустаҳкамлаш ва бир-бирига бўйсинувчилар ўртасида ўзаро бирдамликни шакллантиришга хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтиш ўринлики, бизнинг миллий армиямизда татбиқ этилган ҳарбий кийим-кечаклар ўз тарихий ва миллий хослигимизни ифодалайди, минтақамизнинг иқлим ва географик шароитларига мосланган.
Маҳсулотни халқаро стандартлар бўйича лойиҳалаштириш жараёнида технологик қурилмалар, тикувчилик ишлаб чиқариш нормалари ва матони автоматлаштирилган лойиҳалаш тизимларига асосий урғу берилган.
Янги кийим-кечак тўпламлари тегишли идоралар билан келишилган ҳолда ҳарбий хизматнинг ўзига хос хусусиятларини, республикамизнинг иқлими ва географик жойлашувини инобатга олган ҳолда халқаро стандартлар талабларига илмий асосланган ҳолда ишлаб чиқилган.
Янги матолар республикамизнинг иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилган ва ишлаб чиқилган, хусусан:
- тантанали ва А-тоифа ҳарбий кийимлари учун аралаштирилган мато (ҳар куни), фоиз қийматларида пахта, жун зичлиги 220 г/см бўлган полиэфирдан иборат ва ҳаво ўтказувчанлиги, ғижимланмаслиги, шунингдек енгил қуёш нурига чидамлилиги;
- дала ҳарбий кийимлари (камуфляж) учун аралаш мато - 50% пахта, 50% полиефир, Рипстоп. Зичлик - 200 дан 225 г/см гача.
Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун ҳарбий кийим намуналари:

Тантанали ҳарбий кийим – тантанали тадбирлар (байрам кунлари), Давлат мукофотлари топширилиши, гулчамбар қўйиш маросимлари ҳамда ҳарбий хизматчилар учун расмий ва тантанали кўриниш талаб этилувчи бошқа тадбирларга мўлжалланган:

Ҳарбий кийим А – тоифадаги (кундалик) ҳарбий хизматчилар томонидан расмий учрашувлар, йиғилишлар чоғида кийиш учун мўлжалланган:

Палто ва плаш устки кийимлари-йилнинг баҳорги-кузги ва қишки даврида кийиш учун:
Офис ҳарбий кийими
КЕЖЛ услубида – ёзги ҳамда демисезон (баҳорги, кузги) вариантлари.
Хизмат вақтида бино, синф ва аудиторияда кийиш учун мўлжалланган. Ҳаракатни чекламайди, қулай ва замонавий услубга эга

Дала ҳарбий кийими - камуфляж: Мато таркиби- 50% пахта, 50% полиестер, Рипстоп.
Зичлиги – 200 - 225 гр/кв.см.
Дала шароитлари, ўқув жараёни ва жанговар-ўқув вазифаларини олиб боришда кийиш учун мўлжалланган.
Симбиоз фойдаланиш имконияти, чидамлилиги ва қулайлиги ҳарбий хизматчига қўйилган вазифани бенуқсон бажаришига ишонч беради.
Мато инновацион технологиялар ёрдамида ишлаб чиқилган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчилари учун кийим намуналари:

Махсус кийим
Мато юқори физик-механик кўрсаткичлар, оловга чидамлилик ва сув ўтказмаслик хусусиятларига эга. У мембранали матолар асосида тайёрланади.
Фавқулотда вазиятларда ҳаракат қилиш ва жабрланган аҳолига ёрдам бериш бўйича махсус операциялар учун мўлжалланган.
Ҳарбий прокуратура органлари ва ходимлари учун кийим намуналари:

Тантанали ҳарбий кийим:
А – тоифадаги кундалий кийим русуми

Плаш: устки ҳарбий кийим

Офис ҳарбий кийими

Дала ҳарбий кийими (Камуфляж)

Ҳарбий кийимнинг турли кўринишлари:

Атрибут (фарқловчи) белгилари:
Куч тузилмалари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг кийимлари учун атрибутлар, погонлар, шевронлар, аксессуарлар ҳамда гералдик элементлар Ўзбекистон Республикасининг тарихий қадриятлари ва Амир Темур яшаган даврга хос бўлган миллий хусусиятларга мувофиқ танланган.
Ҳар бир ишлаб чиқилган элемент учун Ўзбекистон Республикаси патенти олинди.
Ҳарбий атрибутика - бу ҳарбий бўлинмалар ва ҳарбий мутахассисликларнинг ўзига хос хусусиятларини, армиянинг иерархик тузилишини, унинг миллати, тарихий ютуқлари ва баъзи шаклларнинг урф-одатларини намойиш этиш учун мўлжалланган ажратиш белгиларининг мажмуидир. Шунингдек, у давлатнинг стратегик ҳарбий-сиёсий концепциясининг визуал тасвирини ўз ичига олади.
Sayt: www.msbarer.uz
