Агентлик вазифалари
Агентликнинг асосий вазифалари:
ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш, йўқ қилиш ва қайта ишлашни амалга оширувчи мудофаа аҳамиятига эга ташкилотлар ва ишлаб чиқариш корхоналари (кейинги ўринларда — мудофаа саноати корхоналари) фаолиятини тартибга солиш, шунингдек, янги ишлаб чиқаришларни, шу жумладан маҳаллий корхоналар ва хорижий ҳамкорлар билан кооперация орқали ташкил этиш;
мудофаа саноати соҳасида технологик мустақилликни таъминлаш, муҳим аҳамиятга эга ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ҳамда замонавий технологиялар асосида импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
махсус органларни мудофаа саноати корхоналарида ишлаб чиқарилган ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар ҳамда бошқа моддий-техник воситалар билан таъминлашни ташкил этиш;
хорижий ҳамкорлар билан ҳарбий-техник ҳамкорликни амалга ошириш, соҳага чет эл инвестицияларини жалб қилиш, шунингдек, мудофаа саноати корхоналарининг ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлари (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш (сотиш)ни ташкил қилиш;
ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотлар, янги материаллар, бутловчи буюмлар ва хом ашёларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, замонавий технологияларни яратишга қаратилган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этиш ва олиб бориш;
ҳарбий ва икки хил мақсадга мўлжалланган маҳсулотларни яратиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, модернизация қилиш, унификациялаш, мослаштириш, йўқ қилиш (утилизация қилиш), қайта ишлаш, шунингдек, уларни импорт ва экспорт қилишда халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда ягона техник сиёсатни амалга ошириш, стандартлар ва маҳсулот сифати талабларига риоя этилишини назорат қилиш;
мудофаа саноати корхоналари учун илмий кадрлар, муҳандислар, лойиҳачилар ва конструкторларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.
