МУНОСАБАТ
2024-07-22 12:00:00 / Новости
2024 йилнинг 22 июлда https://t.me/Qoraxabar/104020 телеграм ижтимоий тармоғида Тошкент шаҳар Анҳор локомотив истироҳат боғидаги аттракционда фуқаронинг жароҳат олгани тасвирланган видеолавҳа юзасидан Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг расмий муносабати.
Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, Лабзак кўчаси,12/1-уйда жойлашган "Anhor Sayli" МЧЖ корхонасига қарашли "Anhor-Lokomoniv" номли маданият ва истироҳат боғи ҳудудида ўрнатилган "Crazy slide" номли аттракционда фойдаланган фуқаро ўз ихтиётсизлиги оқибатида жароҳат олганлиги ўрганиш давомида аниқланган.
