
Давлат тили ва маънавий-маърифий ишлар

Она тили — халқнинг маънавий пойдевори ва миллий ўзлигини ифодаловчи асосий унсурдир. Тил давлатнинг рамзлари — Байроқ, Герб ва Мадҳияга тенг даражада ҳурматга сазовор бўлиб, унинг ривожи асрлар давомида сақланиб келиши миллат фаровонлигининг муҳим белгиси ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлат тилининг мақомини ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлайди, шу боис ўзбек тили қонун билан ҳимояланадиган ва муқаддас давлат қадрияти сифатида эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигида маънавий-маърифий тадбирлар Президент фармонлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда агентликнинг ички буйруқлари ва кўрсатмалари асосида режалаштирилиб, амалга оширилади. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатлар агентлик фаолиятининг асосий йўналишларини белгилаб беради ҳамда мақсад ва вазифаларнинг тизимли ва мувофиқлаштирилган тарзда бажарилишини таъминлайди.


