
Халқаро ҳамкорлик
Халқаро шартномалар
“Ўзбеккосмос” агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари космик фаолият соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида қатор давлатлар ва нуфузли ташкилотлар билан икки томонлама ва кўп томонлама шартномаларни имзолаган.
Жумладан:
Ҳиндистон Республикаси
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида космик фазони тадқиқ этиш ва ундан тинч мақсадларда фойдаланиш юзасидан ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (2018 йил).
Қозоғистон Республикаси
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасида космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ва ундан фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим (2021 йил).
Франция Республикаси
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Франция Республикаси Миллий космик тадқиқотлар маркази ўртасида космик соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги Ҳадли Битим (2018 йил).
Корея Республикаси
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Илм-фан ва ахборот-коммуникация технологиялари вазирлиги ўртасида космик фазони тадқиқ этиш ва ундан тинч мақсадларда фойдаланиш тўғрисидаги Англашув меморандуми (2019 йил).
Шунингдек, “Ўзбеккосмос” агентлиги ва Корея аэрокосмик администрацияси ўртасида Англашув меморандуми (2025 йил).
Туркия Республикаси
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Туркия Республикаси Саноат ва технологиялар вазирлиги ўртасида космосдан тинчлик мақсадларида фойдаланиш, космик фанлар, технологиялар ва тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Аҳдлашув баённомаси (2024 йил).
Озарбайжон Республикаси
“Ўзбеккосмос” агентлиги ва Озарбайжон космик агентлиги ўртасидаги Англашув меморандуми (2022 йил).
Покистон Ислом Республикаси
“Ўзбеккосмос” агентлиги ва Покистон Космик фазо ва юқори атмосферани тадқиқ этиш комиссияси (SUPARCO) ўртасида Англашув меморандуми.
Хитой Халқ Республикаси
“Ўзбеккосмос” агентлиги ва Хитой миллий космик администрацияси ўртасида Англашув меморандуми (2025 йил).


