"Ўзбеккосмос" вакили космик мониторинг бўйича Ўзбекистон тажрибасини намойиш этди
2026-10-26 18:10:00 / Янгиликлар

26–27-октябрь кунлари Бангкокда ўтаётган ICC RESAP’нинг 30-сессиясида "Ўзбеккосмос" агентлиги вакили Ўзбекистоннинг космик технологияларни амалиётга жорий этиш бўйича тажрибасини тақдим этди.
Маърузада 2025–2026 йилларда иқтисодиёт тармоқларида космик технологиялардан фойдаланиш, сунъий интеллект асосидаги ечимлар ва халқаро ҳамкорлик лойиҳалари ҳақида сўз борди.
Шунингдек, космик технологияларни барқарор ривожланиш йўлида қўллаш бўйича 2018–2030 йилларга мўлжалланган минтақавий Ҳаракатлар режаси доирасида Ўзбекистонда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
БМТнинг Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси — UNESCAP ҳузуридаги ушбу сессия минтақа давлатлари учун тажриба алмашиш ва космик технологиялар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш майдонидир.



