
Электрон ҳукумат
Электрон ҳукумат — давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолиятини, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорлик қилишни таъминлашга қаратилган ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар ва техник воситалар тизими.
Меъёрий-ҳуқуқий асос — Мамлакатимизда электрон ҳукумат тизими Ўзбекистон Ўзбекистон Республикасининг «Ахборотлаштириш тўғрисида» ва «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари асосида амалга ошириб келинмоқда.
Амалга оширилган йирик лойиҳалар:
Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)
Очиқ маълумотлар портали (data.egov.uz)
Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш портали (regulation.gov.uz)
«Лицензия» ахборот тизимлари комплекси (license.gov.uz)
“Ягона дарча” марказлари фаолиятини автоматлаштириш бўйича ахборот тизим (birdarcha.uz)


