18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!
2026-11-18 12:40:00 / Янгиликлар

Давлат байроғимиз миллий ғуруримиз, халқимизнинг эзгу орзу-интилишлари, тинчлик ва осойишталик, бирлик ва ҳамжиҳатлик тимсолидир. Унда мужассам ранглар, ҳилол ва юлдузлар халқимизнинг бой тарихий мероси, бугунги бунёдкорлик салоҳияти ҳамда ёрқин келажакка бўлган ишончини ифодалайди.
Ўзбекистон байроғи халқаро майдонларда, жумладан, илм-фан ва космик тадқиқотлар соҳасида ҳам юртимиз шаънини муносиб намоён этмоқда. Космик технологиялар ва инновациялар сари ташланаётган ҳар бир қадамда Ватанимиз байроғини янада юксакларга кўтариш, Ўзбекистоннинг халқаро нуфузини мустаҳкамлашдек эзгу мақсад мужассам.
Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги жамоаси барча юртдошларимизни ушбу қутлуғ сана билан самимий муборакбод этади.
Байроғимиз доимо баланд ҳилпирасин, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, келажагимиз порлоқ бўлсин!
