Вазирлик фаолиятига доир ахборотни бинолар ва жойларда жойлаштириш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятига доир ахборотни барча танишиши мумкин бўлган бинолар ва жойларда жойлаштириш тартиби тўғрисидаги
Йўриқнома
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (бундан кейин вазирлик) ўзи эгаллаб турган ҳамма кириши мумкин бўлган хоналарда ва (ёки) бошқа ажратилган жойларда фаолияти тўғрисидаги ахборот билан ахборотдан фойдаланувчилар танишиши учун ахборот стендларини ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларни жойлаштириши шарт.
Ахборот стендларида ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларда қуйидагилар бўлиши керак:
вазирликнинг ҳуқуқий мақомини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати;
вазирликнинг иш тартиби тўғрисидаги маълумотлар, маълумот хизмати телефонларининг, ишонч телефонларининг рақамлари;
вазирликнинг режалаштирилаётган очиқ ҳайъат мажлислари тўғрисидаги ахборот;
аризаларни, таклифларни ҳамда шикоятларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги ахборот;
вазирликнинг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни қабул қилиш тартиби ҳақидаги ахборот;
вазирлик томонидан кўрсатиладиган давлат хизматларининг рўйхати.
Ахборот стендларида ва (ёки) шундай мақсад учун мўлжалланган бошқа техник воситаларда қонун ҳужжатларига мувофиқ вазирликнинг фаолияти тўғрисидаги бошқа ахборот ҳам бўлиши мумкин.
