КОСОН ТУМАНИДАГИ 1500 ГЕКТАРДАН ЗИЁД МАЙДОННИНГ СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНАДИ
2025-04-02 14:50:00 / Янгиликлар
Косон туманидаги «Қунғиртов» машина канали фермер хўжаликларига қарашли экин майдонлари ва аҳоли томорқаларини қўшиб ҳисоблаганда 1500 гектардан зиёд майдонни сув билан таъминлайди.

Каналнинг фойдаланишга топширилганига қарийб 40 йил бўлаяпти. Узунлиги 4,65 километрни ташкил этадиган канал тупроқ ўзанли.
Канални тўлиқ реконструкция қилиш давлат дастурига киритилган. Лойиҳага асосан ушбу суғориш объектида 7 миллиард 200 миллион сўмлик қурилиш-монтаж ишларини бажариш режалаштирилган.
Лойиҳа доирасида канал тўлиқ бетонлаштирилади, мавжуд 5 дона гидротехника иншооти таъмирланади ва янгисига алмаштирилади.
Айни кунларда «UZWIN FUTURE» МЧЖ томонидан қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб бориляпти.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати


