СУВ КОДЕКСИ СЕНАТОРЛАР МУҲОКАМАСИДА
2025-03-13 15:10:00 / Янгиликлар

Шуни инобатга олган ҳолда “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси тайёрланди.
Қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан учинчи ўқишда қабул қилинган эди.
Кеча Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Унда сенаторлар, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссиялари аъзолари, Қўмита экспертлар гуруҳи аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, ОАВ ходимлари ҳамда сув хўжалиги соҳаси мутахассислари иштирок этди.
Сенаторлар мазкур Қонун билан эндиликда сув муносабатлари соҳасидаги асосий ҳуқуқий ҳужжатлар Сув кодексида тизимлаштирилаётганлигини алоҳида таъкидлади.
Қонуннинг қабул қилиниши сувдан оқилона фойдаланиш, уни самарали бошқариш ва муҳофаза қилиш ҳамда сув хўжалигини узоқ муддатли ривожлантириш учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратади.
Соҳага инвестицияларни жалб қилиш ва уни технологик модернизация қилиш рағбатлантирилади.
Бундан ташқари, Қонуннинг қабул қилиниши халқаро сув ҳуқуқи нормаларини миллий сув қонунчилигига сингдириш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ижобий имижини яхшилашга хизмат қилади.
Мажлис якунида кўрилган масала юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.
Ахборот хизмати




