“АМУ-БУХОРО-2” НАСОС СТАНЦИЯСИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ВА МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА
2025-02-25 17:20:00 / Янгиликлар

Ушбу насос станцияси 1975 йилда ишга туширилган бўлиб, секундига 150 куб метр сувни 54 метр баландликка кўтариб беради.
Насос станцияси Япониянинг халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) маблағлари ҳисобидан реконструкция ва модернизация қилинмоқда.
Қурилиш ишларини Хитойнинг “China Nuclear Industry 22nd Construction Co., Ltd” компанияси бажармоқда.
Лойиҳа доирасида насос агрегатлари ва ёрдамчи ускуналар янгиланди.
10 та янги агрегат ўрнатилган бўлиб, ҳар бирининг қуввати 12,5 МВт га тенг ва ҳар бири секундига 15 куб метр сув чиқаради. Яъни, 10 агрегат секундига 150 куб метр сув чиқариш имконига эга.
Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармасининг Олот тумани бошқармаси бошлиғи Бобомурод Жўраевнинг айтишича, янги агрегатлар электр энергиясини эскисига нисбатан 15 фоизга иқтисод қилади.
Ахборот хизмати


