Эълон!
2025-03-13 12:30:00 / Мажлислар
Ахборотдан фойдаланувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари диққатига!

2025 йил 18 март куни соат 10:00 да Сув хўжалиги вазирлигида 2024 йилда соҳада эришилган натижалар сарҳисобига бағишланган анжуман бўлиб ўтади. Унда Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраевнинг ҳисоботи эшитилади.
Шунингдек, 2025 йил ёзги суғориш мавсумида сув қандай бўлиши, сувни тежаш бўйича вазирлик олдидаги устувор вазифалар ҳақида маълумот тақдим этилади.
Тадбирда иштирок этмоқчи бўлган ахборотдан фойдаланувчилар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари 2025 йил 17 март куни соат 18:00 га қадар вазирлик Ахборот хизматига 71 202-47-84 телефон рақами ёки press@minwater.uz электрон почта манзили орқали мурожаат қилишлари мумкин.
Ахборот хизмати
