Эълон!
2025-02-20 10:55:00 / Мажлислар

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Бухоро ирригатсия тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли Шофиркон туманида жойлашган “Читгарон” насос станциясини
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида бошқарувга бериш бўйича хусусий ташаббускоринг лойиҳа консепсияси тасдиқланди.
Потенсиал давлат шериги – Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда ваколатли давлат органи – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига қуйидаги шартларга мувофиқ, ушбу давлат-хусусий шериклик лойиҳаларида қатнашувчи (юридик шахс) талабгорлар мурожаат қилиши мумкин.
ДХШ лойиҳасига қизиқиш билдириш учун сўров формаси
ДХШ лойиҳасининг консепсияси File
Тендерда қатнашиш шартлари:
– талабгорлар (юридик шахс) қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида етарли даражада малака тажрибага эга бўлиши;
– талабгорлар (юридик шахс) моддий ва малака жиҳатдан таъминланган бўлиши лозим.
– талабгорлар (юридик шахс) сўров формаси ва таклифларини
2025-йил 7-апрел куни Тошкент вақти билан соат 18:00 гача топширишлари керак.
Мурожаат учун манзил:
Сув хўжалиги вазирлиги, 100187, Тошкент шаҳри, Қорасув массиви-4, 11-уй. Тел.: (71) 202-47-61; эмаил: дхш@минwатер.уз
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, 100017, Тошкент шаҳри, Истиқлол кўчаси 29-уй.
Телефон рақами: +998(71)203-50-50 (01924)
Электрон почта манзили: Жалил.Бойкаланов@имв.уз
