ИЖРО ИНТИЗОМИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ҚАРАТИЛГАН СЕМИНАР
2025-02-08 13:10:00 / Янгиликлар

Унда Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Ҳисоб палатаси, Адлия вазирлиги вакиллари, Агросаноат мажмуи таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар мутахассислари, Сув хўжалиги вазирлиги ва унинг ҳудудий ташкилотлари раҳбар ходимлари иштирок этди.
Очиқ мулоқот шаклидаги тадбирда ижро тизимидаги янгиликлар, ўзгаришлар, норматив ҳужжатлар билан ишлаш тартиби ҳақида тушунтириш берилди. Иштирокчилар ўз саволларига мутахассислардан жавоб олдилар.
Аҳоли ҳаёти даражаси ва сифатини ошириш борасидаги ислоҳотлар натижадорлиги бевосита уларни амалга оширишга қаратилган ҳужжатлар ва қарорларни ижро этиш бўйича интизомнинг қатъийлигига боғлиқ.
Халқимиз фаровонлиги йўлида хизмат қилишни ўзининг эзгу амали ва касбий бурчи деб билган сув хўжалиги ходимлари учун ҳам ижро интизоми – иш самарадорлигини таъминловчи энг муҳим ҳамда асосий фаолият мезонларидан биридир.
Сув хўжалиги ходимларининг машаққатли меҳнатлари билан ҳар йили ўртача 50-52 миллиард куб метр сув мамлакатимиз иқтисодиёт тармоқларига етказиб берилмоқда. Соҳа ходимлари суғориш тармоқларини бетонлаш, насос станцияларини ишлатишда электр энергиясини тежаш, рақамлаштириш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини кенг татбиқ этиш, инвестициялар жалб этиш бўйича ислоҳотларни жадал амалга оширмоқда. Кўрилган чора-тадбирлар ҳамда топшириқлар ижросини таъминлаш орқали йилига 8 миллиард куб метр атрофида сув иқтисод қилинишига эришилаяпти.
Тажрибадан маълум: муайян соҳа ёки тармоқда натижадорликка, самарага эришиш негизида ишга муносабат, қатъий интизом, юксак масъулият каби сифатлар ётади. Айниқса, Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ижросини таъминлаш барча раҳбар ва мутахассисларнинг энг масъулиятли вазифаларидан бири бўлиши шарт. Бугунги семинар тренингнинг хулосаси ана шундай бўлди.
Ахборот хизмати