ЯПОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИДА
2024-12-11 18:20:00 / Янгиликлар

Бугун Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Д.Ходжиахмедов япон делегацияси билан учрашув ўтказди.
Япониянинг Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги Сув ресурсларини бошқариш департаменти директори Такая Танака самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, мамлакатларимиз ўртасида сув хўжалиги йўналишидаги ҳамкорлик йилдан йилга изчиллик касб этиб бораётганини таъкидлади.
Мулоқот чоғида тўғон қурилиши ва бошқарилиши, иқлим ўзгаришига мос равишда сув ресурсларини бошқариш, улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, соҳада рақамлаштириш, автоматлаштириш, инновацион технологияларни тадбиқ этиш бўйича Япония давлатининг тажрибаси ҳақида сўз юритилди.
“Марказий Осиёда шаҳарларнинг табиий офатлар ва иқлим ўзгаришлари хавфига чидамлилигини ошириш” қўшма грант ёрдам дастурини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Ахборот хизмати


