СУВ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО СЕМИНАР
2024-12-11 14:10:00 / Янгиликлар

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) ва Осиё сув кенгаши (AWC) томонидан жорий йилнинг март ойидан бошлаб Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда бошқа вазирлик ва ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда сув хавфсизлигини таъминлашнинг иқтисодий, молиявий ва технологик жиҳатларини мустаҳкамлаш борасида ўрганиш ва муҳокамалар ўтказиб келинмоқда.
Бугунги семинар мазкур ўрганиш ва муҳокамаларнинг натижалари бўйича дастлабки таклифларни тақдим этиш мақсадида ташкил этилди.
Унда Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Т.Бутунбаев сўзга чиқиб, Ўзбекистонда сув ресурсларидан фойдаланиш, қабул қилинган ҳуқуқий меъёрлар ва ҳужжатлар, давлат дастурлари, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, бу борада вазирлик олдида турган асосий вазифалар ҳақида иштирокчиларга маълумот тақдим этди.
Ахборот хизмати

